Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Лукашенко Афғонистон бозори масаласида Ўзбекистондан ёрдам сўради

Лукашенко Афғонистон бозори масаласида Ўзбекистондан ёрдам сўради

Ўзбекистон ва Беларусь биргаликда Афғонистон бозорига кириб бориши мумкин. Бу ҳақда Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёев билан бўлган музокарада айтиб ўтган.
 
“Биз ўзбек дўстларимиз Афғонистон билан ҳамкорлик қилишга ёрдам беришларини хоҳлаймиз. Аммо у ерга ёлғиз бормоқчи эмасмиз, бизнинг маҳсулотлар ва сиз билан биргаликда боришни истаймиз. Шунинг учун, Ўзбекистонда мураккаб машинасозлик маҳсулотларини тайёрлаб, биргаликда борайлик ва афғонларга ёрдам берайлик. Улар буни қадрлайди, уларга барчаси керак”, деган Александр Лукашенко.
 
Беларусь раҳбари афғон бозори супертехникалар ёки ўта замонавий тракторларга эҳтиёж сезмаслигини, уларга содда техника кераклигини пайқаган.
 
“Биз бугун Ўзбекистонда шундай техника йиғишга тайёрмиз, эртага буни Тожикистонда ҳам амалга оширамиз”, деб қўшимча қилган Александр Лукашенко.

Manba: qalampir.uz

Киритилди: 20:23 13.09.2018. Ўқилди: 1388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!