АҚШнинг Луизиана штатини ўрмон ёнғинлари қамраб олди. Ёнғин мазкур штатининг аҳоли гавжум ҳудудларига етиб борди. Маҳаллий аҳоли зудлик билан уйларини тарк этмоқда.
Қутқарувчилар ёнғиннинг тез тарқалишини тўхтата олмаяпти, об-ҳаво бунга халақит бермоқда. Ёзнинг рекорд даражада иссиқ келгани туфайли штат қаттиқ қурғоқчиликка дучор бўлмоқда. Биргина август ойида ушбу ҳудудда 550 дан ортиқ ёнғин содир бўлган.