Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Лос-Анжелес шерифининг ўринбосари патрул машинасида ўлдирилди

Лос-Анжелес шерифининг ўринбосари патрул машинасида ўлдирилди

АҚШнинг Калифорния штатида Лос-Анжелес округи шерифининг ўринбосари шахсий патрул машинасида номаълум шахс томонидан отиб ўлдирилган.

Бу ҳақда CNN телеканали маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 30 ёшли Раян Клинкенбрумер Лос-Анжелесдан 95 км шимолда жойлашган Палмдале шаҳридаги шериф идораси ёнида ҳушсиз ҳолатда топилган.

Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам гуруҳи унинг ўлганини эълон қилди. Ҳозирда отишма содир этган шахснинг шахси аниқланмоқда.

Лос-Анжелес округи шерифи Роберт Луна CNNга отишма қасддан содир этилганлигини айтди.

Киритилди: 08:46 18.09.2023. Ўқилди: 1149 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!