Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Лондонликларга меҳмонга бориш тақиқланди

Лондонликларга меҳмонга бориш тақиқланди

Лондонда COVID-19 пандемияси сабабли чеклов чоралари кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок маълум қилди.

 17 октябрдан бошлаб шаҳарда ёпиқ жойларда учрашиш (хусусан, меҳмонга бориш), кўчада олти кишидан ортиқ гуруҳ бўлиб тўпланиш, ҳаётий заруратсиз шаҳар ёки мамлакат бўйлаб ҳаракатланиш тақиқланади. Ҳаракатланиш воситаси сифатида велосипед ва самокатлардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

Уч даражали чеклов тизимида Лондон иккинчи даражада жойлашган.

Охирги маълумотларга кўра, Буюк Британияда коронавирус юқтирганлар сони 657 миyгдан ошган, 43 минг киши вафот этган.

Киритилди: 19:18 16.10.2020. Ўқилди: 1281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!