Лондоннинг шимолида яҳудий хайрия ташкилотига тегишли тўртта ихтиёрий тез ёрдам автомобили ёқиб юборилди.
Полиция мазкур ҳодисани антисемитик нафрат жинояти сифатида тергов қилмоқда. Ҳужум оқибатида бир неча транспорт воситаларига жиддий зарар етган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ушбу воқеани “жуда даҳшатли” деб баҳолаб, бундай ҳаракатларни кескин қоралади.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари айбдорларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда.