Бугун 15 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Лондон суди F-35 компонентларини Исроилга етказиб беришни блоклашни рад этди

Лондон суди F-35 компонентларини Исроилга етказиб беришни блоклашни рад этди

Англия ва Уэльс Олий суди инсон ҳуқуқлари фаолларининг Буюк Британиянинг Исроилга F-35 қирувчи самолётлари учун бутловчи қисмлар етказиб беришни тўхтатиш ҳақидаги даъвосини рад этди.

Бу ҳақда судьялар Стивен Мэйлс ва Карен Стейн қарорида айтилган.

2024 йил сентябрь ойида Буюк Британия ҳукумати Исроилга бир қатор ҳарбий маҳсулотларни экспорт қилиш учун рухсатномаларни тўхтатди. Бу аввалроқ берилган 350 та қурол экспорти лицензиясидан 30 тасига тегишли. Чекловлар, хусусан, дронлар ва ҳарбий вертолётлар учун компонентлар, шунингдек, қуруқликдаги нишонларга қуролни бошқариш тизимларига таъсир кўрсатди. Бироқ, Исроил F-35 самолётлари учун АҚШ орқали етказиб бериладиган компонентлар учун истисно қилинган.

Шундан сўнг Фаластиннинг Al-Haq инсон ҳуқуқлари ташкилоти фаоллари Лондон томонидан етказиб берилган қуроллар Ғазо секторида халқаро гуманитар қонунларни бузиш учун ишлатилиши мумкинлигини айтиб, Лондон судига Буюк Британия Бизнес ва савдо вазирлиги устидан даъво аризаси билан мурожаат қилди. "Биз даъвогарнинг сентябрь қарорига эътироз билдириш учун барча асосларини рад этамиз", - деди Мэйлс ва Стейн ўз қарорида, ҳарбий товарлар экспортини чеклаш бўйича қарорларни суд эмас, Британия ҳукумати қабул қилиши кераклигини таъкидлади.

Киритилди: 11:15 01.07.2025. Ўқилди: 512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!