Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Лондон ноқонуний муҳожирларни Руандага депортация қилмоқчи

Лондон ноқонуний муҳожирларни Руандага депортация қилмоқчи

Британия парламентининг юқори палатаси ҳукумат босими остида Британия ҳудудини ноқонуний кесиб ўтган муҳожирларни Руандага депортация қилиш бўйича баҳсли қонун лойиҳасини қабул қилди, дея хабар беради Deutsche Welle.

“Қонун лойиҳаси Лордлар палатаси томонидан 23 апрель, сешанбага ўтар кечаси маъқулланди. Аввалроқ Британия бош вазири Риши Сунак сешанба кунигача парламент қонунни маъқуллаш учун зарур бўлган вақтгача ўтиришини маълум қилганди. Ҳеч қандай "лекин" ва "агар"сиз. Бу рейслар Руандага боради”, - деди Сунак кеча.

Парламентнинг ҳар икки палатасида қабул қилинган қонун лойиҳаси Британия қироли Чарльз III томонидан имзоланганидан кейин кучга киради.

Қонун лойиҳасига кўра, Буюк Британияга ноқонуний кирган барча муҳожирлар Руандага тижорий рейслар орқали чиқариб юборилади ва у ерда бошпана сўраши мумкин. Улар Буюк Британияга қайтарилмайди. Ҳукумат бу чоралари билан ҳар йили ўн минглаб муҳожирлар ўтадиган хавфли Ла-Манш бўйи орқали ноқонуний миграция оқимини тўхтатиб, одам контрабандачиларининг бизнесини йўқ қилмоқчи.

Руанда билан ҳамкорлик қилиш ташаббуси биринчи марта Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон томонидан 2022 йилда эълон қилинган эди. Шартномада Лондон Руандага ноқонуний муҳожирларни юбориши ва Руанда иқтисодий ривожланиш учун Лондондан миллионлаб доллар сармоя олиши назарда тутилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия Ички ишлар вазирлигининг 27 март куни эълон қилинган маълумотларига кўра, жорий йилнинг уч ойида рекорд даражадаги 4644 нафар мигрант Ла-Манш бўйлаб кичик қайиқларда кесиб ўтган.

Киритилди: 23:09 23.04.2024. Ўқилди: 549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!