Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Лиз Трасснинг тарафдорлари жуда кўп

Лиз Трасснинг тарафдорлари жуда кўп

Буюк Британия бош вазирлиги учун сайловда мамлакат ташқи ишлар вазири Лиз Трасснинг имконияти рақиби Риши Сунакдан анча яхшироқ кўринмоқда.

YouGov тадқиқот компаниясининг Times газетаси учун ўтказган сўров натижалари шундан дарак бермоқда.

Сўров натижаларига кўра, Трасс учун консерваторларнинг 60 фоизи овоз беришга тайёрлигини билдирган. 26 фоиз консерваторлар эса унинг рақиби, мамлакатнинг собиқ молия вазири Риши Сунак учун овоз берамиз, деган, 13 фоиз сайловчилар эса ҳали бир қарорга келмаганини маълум қилган.

Партия аъзоларининг эса 69 фоизи Трассга, 31 фоизи Сунакка овоз бериш ниятида.

Сўровлар 29 июлдан 2 августгача Консерватив партиясининг 1 минг 43 нафар аъзоси орасида ўтказилган.

Буюк Британияда 20 июль куни Консерватив партиясидан кўрсатилган парламент аъзоларининг партия етакчисини сайлаш бўйича овоз беришнинг бешинчи давраси бўлиб ўтди. Партия етакчиси ўз-ўзидан мамлакат бош вазир лавозимини ҳам эгаллайди. Овоз бериш натижаларига кўра, сайлов пойгаси финалига ташқи ишлар вазири Лиз Трасс ва собиқ молия вазири Риши Сунак чиқди.

Киритилди: 19:52 03.08.2022. Ўқилди: 3011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!