Ливияда сув тошқинлари оқибатида сувнинг ифлосланиши натижасида камида 150 нафар бола заҳарланган.
Бу ҳақда Ливия Миллий бирлик ҳукумати атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Иброҳим Мунир маълум қилди.
“Дернадаги қудуқларга сув сатҳи кўтарилганидан кейин лой тушди”, деди у телеканалга.
“Болаларнинг ифлосланган сувдан заҳарланиши ҳолатлари сони 150 тага етди”, деди вазир. Унинг қўшимча қилишича, расмийлар жабрланган ҳудудлар аҳолисини қудуқлардан сув ичмасликка чақирган.
"Дернадаги фалокат мисли кўрилмаган ва вазият бизнинг имкониятларимиздан ташқарида", деб таъкидлади Мунир. “Биз дунё давлатларини зудлик билан ёрдам беришга чақирамиз”, — деди вазир саъй-ҳаракатларни ичимлик суви ва транспорт билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга қаратиш зарурлигини таъкидлади.