Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

«Ливерпул» Алонсога 3 йиллик шартнома таклиф қилди

«Ливерпул» Алонсога 3 йиллик шартнома таклиф қилди

«Ливерпул» раҳбарияти «Байер» бош мураббийи Хаби Алонсога таклиф билан чиқди.

TEAMtalk хабарига кўра, инглиз клуби испаниялик мутахассисга 3 йиллик шартнома таклиф қилди. Алонсо — мавсум якунида мерсисайдликларни тарк этадиган Юрген Клопп ўрнига асосий номзод.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо 2022 йилдан бери «Байер»ни бошқаради. Испаниялик мутахассис бошчилигидаги Леверкузен клуби ушбу мавсумда Бундеслигада 23-турдан кейин 61 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва энг яқин таъқибчи «Бавария»ни 8 очкога ортда қолдирмоқда.

Киритилди: 02:53 02.03.2024. Ўқилди: 1232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!