Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Исроил ҳужумлари натижасида 2 мартдан бери ҳалок бўлганлар сони яна 33 нафарга ошиб, 1072 нафарга етган. Яраланганлар сони эса 2966 нафарни ташкил этмоқда.
23 март куни эълон қилинган аввалги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 1039 нафар, яраланганлар эса 2876 нафар эди.
Исроил армияси 2 март куни Ливан ҳудудидан ракета учирилгани аниқланганидан сўнг мамлакат шимолида ҳаво ҳужуми сиреналари ишга туширилганини маълум қилган.
Шундан кейин Исроил бутун Ливан бўйлаб, жумладан Бейрут шаҳрига ҳаво зарбалари берган ва қуруқликдаги операцияларни кенгайтиришга қарор қилган. Ҳужумлар ҳаво ва денгиздан олиб борилган.
Ханин ас-Сейид маълум қилишича, мамлакатда ички кўчирилганлар сони 1 миллион 162 минг нафардан ошган.