Сўнгги 24 соат ичида Исроилнинг Ливан жанубидаги ҳаво ҳужумлари оқибатида 34 киши ҳалок бўлди ва 174 киши жароҳат олди.
Бу ҳақда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
"2 март куни ҳарбий кучайиш бошланганидан бери Ливанда Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2089 кишидан ошди, 6762 киши жароҳат олди. Ҳалок бўлганлар орасида 1671 эркак, 166 бола ва 252 аёл бор", дейилади баёнотда.