Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ливан ҳукумати 9 апрелни миллий мотам куни деб эълон қилди

Ливан ҳукумати 9 апрелни миллий мотам куни деб эълон қилди

Ливан ҳукумати 9 апрелни миллий мотам куни деб эълон қилди.

Тегишли фармонни Ливан Бош вазири Наваф Салом имзолаган.

Ҳужжатга кўра, 9 апрель Исроил ҳужумларида ҳалок бўлганлар хотирасига миллий мотам куни деб эълон қилинган.

Аввалроқ Фуқаролик мудофааси бошқармаси АҚШ ва Эрон ўртасидаги сулҳдан сўнг Исроилнинг Ливанга ҳужумларида 254 киши ҳалок бўлганини хабар қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон, АҚШ ва уларнинг иттифоқчилари 2026 йил 8 апрель кечаси икки ҳафталик сулҳга келишиб олишган эди. Эрон ўз навбатида, бу даврда Эрон қуролли кучлари билан мувофиқлаштирилган ва техник чекловларга риоя қилинган ҳолда Ҳормуз бўғози орқали хавфсиз ўтиш таъминланишини маълум қилди.

Исроил, амалдаги сулҳ Ливанга тааллуқли эмаслигини айтиб, ушбу мамлакатга қарши ҳужумлар бошлади. Кейинчалик Эрон парламенти раиси Муҳаммад Бағир Ғолибаф Ливанда сулҳ режанинг биринчи шарти эканлигини айтди.

Киритилди: Бугун 11:45. Ўқилди: 461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!