Ливан бош вазири Наваф Салам Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси мамлакат ҳудудида Ҳизбуллоҳ ҳаракати операцияларини бошқараётганини маълум қилди.
Унинг айтишича, айнан “Ҳизбуллоҳ” ракета ҳужумларини бошлаб, Ливанни урушга тортиб киритган. Саламга кўра, можаро 28 феврал куни зарбаларнинг биринчи кунида Али Хаменеи ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларга жавоб сифатида тақдим этилган.
«Бу уруш бизга мажбурлаб юклатилди», — деди у.
Салам, шунингдек, Эрон кучлари Ливанда мавжуд эканини ва «афсуски, ҳарбий операцияларни бошқараётганини» таъкидлади. Уларнинг мамлакатга сохта паспортлар билан кириб келгани айтилди.
Бош вазирга кўра, Кипр даги Британия ҳарбий базасига учирилган дронлар ҳам Ливан ҳудудидан йўлга қўйилган. «Улар бу ҳужумларга алоқадор ва ҳаракатларни мувофиқлаштирмоқда», — деди у.
Аввалроқ Кипр ҳукумати ҳам зарба эҳтимолан Ливан ҳудудидан амалга оширилганини билдирган эди. Саламнинг фикрича, Эрон ва “Ҳизбуллоҳ”нинг қўшма ҳаракатлари ҳақидаги маълумотлар Теҳроннинг етакчи ролини тасдиқлайди.
Ливан ҳукумати жорий ойда Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси фаолиятини тақиқлади, шунингдек “Ҳизбуллоҳ”нинг ҳарбий фаолиятини тўхтатиб, уни қуролни давлатга топширишга чақирди.
«Биз қабул қилинган қарорларга содиқмиз ва уларни амалга ошириш устида ишлаяпмиз», — деди бош вазир.