Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Литвада фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкин

Литвада фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкин

Литва пойтахти Вильнюс чиқиндиларни қайта ишлаш билан боғлиқ вазият кескинлашмоқда. Шаҳарда тўпланиб қолган чиқиндилар ҳажми ортиб бораётгани сабаб давлат даражасида фавқулодда ҳолат жорий этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Маълумотларга кўра, 2026 йил июлига келиб Вильнюс қайта ишланмаган чиқиндилар ҳажми 20 минг тоннадан ошган. Чиқиндилар омборлар, очиқ майдонлар ва уларни олиб чиқадиган йўллар бўйларида тўпланиб қолган. Шаҳарнинг айрим ҳудудларида ёқимсиз ҳид ҳам тарқалган.

Муаммо 2025 йил апрель ойида шаҳардаги асосий чиқиндиларни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлганидан кейин бошланган. Завод оператори — Energesman корхонаси фаолиятни тиклашга ваъда берган бўлса-да, маблағ етишмаслиги сабабли бу жараён чўзилиб кетган.

Вильнюсда ҳар куни қарийб 700 тонна чиқинди ҳосил бўлиши вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Заводнинг асосий омбори тўлиб қолгани сабаб чиқиндиларни вақтинча бошқа ҳудудларга олиб чиқишга тўғри келган.

Аҳолининг норозилигидан сўнг маҳаллий ҳокимият муаммони бартараф этиш чораларини кучайтирган.

Натижада Вильнюс чиқиндиларни қайта ишлаш инфратузилмасини тиклаш ва тўпланиб қолган чиқиндиларни бартараф этиш масаласи долзарб муаммолардан бирига айланган.

Киритилди: 23:31 04.10.2026. Ўқилди: 359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!