Бу россиялик ва беларуслик муҳожирлар хавфсизлигини таҳдид остига қўймоқда
Давлат органининг хабарига кўра, кўчмас мулк реестридан олинган кўчирмалар сизиб чиққан бўлиб, уларда исм-шарифлар, туғилган саналар ва манзиллар мавжуд.
"Волна" нашрининг таъкидлашича, Литвага кўчиб ўтган сиёсатчилар, фаоллар ва журналистлар учун ушбу маълумотларнинг ошкор бўлиши "шахсий хавфсизлик масаласи" бўлиши мумкин.
Нашр бунга мисол сифатида Леонид Волковнинг Вилнюсдаги уйи яқинида унга қилинган ҳужумни эслатиб ўтган.
Консерваторлар етакчиси ва собиқ мудофаа вазири Лауринас Кащюнаснинг фикрича, манзиллар ва бошқа маълумотлардан Россия разведкаси кузатув ҳамда диверсиялар учун фойдаланиши мумкин. Бироқ ҳозирча ушбу маълумотлар сизиб чиқишида Россия тўғридан-тўғри айблангани йўқ, дейилади нашр хабарида.