Бугун 22 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Литва юк машиналари ҳайдовчиларисиз қолиши хавфи бор

Литва юк машиналари ҳайдовчиларисиз қолиши хавфи бор

Литва юк машиналари ҳайдовчиларисиз қолиши хавфи бор. Бу ҳақда Литва автомобиль ташувчилар уюшмаси бош котиби маълум қилди.

Гап мамлакатнинг миграция сиёсати билан боғлиқ – авваллари кўпчилик ҳайдовчилар Украина, Беларус ва Россиядан келган, бироқ уруш бошланганидан кейин вазият кескин ўзгарди. Яшаш ва ишлаш учун рухсатномаларни бериш қоидаларини қатъийлаштириш Литва ташувчилари учун учинчи мамлакатлардан мутахассисларни ёллашни қийинлаштиради ва Литванинг ўзи профессионал ҳайдовчиларни тайёрламайди.

Агар вазият ўзгармаса, мамлакатнинг транспорт корхоналари жуда катта муаммоларга дуч келади ва оқибатлари бутун Болтиқбўйи республикаси иқтисодиётига таъсир қилади.

Киритилди: Бугун 15:10. Ўқилди: 474 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!