Луганск ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай Северодонецк саноат зонасидаги жанглар ва Россия қўшинларининг ўққа тутилиши натижасида Лисичанскдаги жиддий вайроналар ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, Северодонецк саноат зонасида жанглар тўхтамаяпти, Северодонецк ва Лисичанск ўртасидаги аллақачон бузилган кўприклар мунтазам равишда ўққа тутилмоқда.
Лисичанскда ўнлаб турар-жой бинолари, кўп қаватли уйлар ва маъмурий бинолар зарар кўрган.