Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ле Пен Франция президенти сайловларида ўз номзодини қўяди

Ле Пен Франция президенти сайловларида ўз номзодини қўяди

«Миллий бирлашиш» фракцияси етакчиси Марин Ле Пен TF1 телеканали эфирида 2027 йилда бўлиб ўтадиган Франция президенти сайловларида ўз номзодини қўйишини маълум қилди. Бу ҳақда Le Monde нашри хабар бермоқда.

Мазкур баёнот Париж апелляция суди томонидан Ле Пенга нисбатан чиқарилган ҳукм юмшатилганидан бир неча соат ўтиб янгради. Суд унинг Европарламент маблағларини ўзлаштириш бўйича айбини кучда қолдирган бўлса-да, сайланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддатини қисқартирди. Бу эса сиёсатчига 2027 йилги президентлик пойгасида расман иштирок этиш имкониятини тақдим этди. Шартга кўра, Ле Пен сайловолди кампаниясини электрон браслет таққан ҳолда олиб боришига тўғри келади.

Киритилди: 23:53 07.07.2026. Ўқилди: 815 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!