Бугун 19 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Лавров: Ҳурмуз бўғози атрофидаги можаронинг асосий сабабларини бартараф этиш зарур

Лавров: Ҳурмуз бўғози атрофидаги можаронинг асосий сабабларини бартараф этиш зарур

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ҳурмуз бўғози ва унинг атрофида юзага келган можаронинг туб сабабларини бартараф этиш зарурлигини билдирди.

Бу ҳақда у Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида Россия ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши (ССАГПЗ) ўртасидаги стратегик мулоқотнинг тўққизинчи вазирлар учрашуви якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

«Ҳурмуз бўғози ва унинг атрофида содир бўлаётган воқеаларнинг асосий сабабларини бартараф этиш зарур. Бу, албатта, барчамиз олқишлаган ҳамда АҚШ ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида “Исломобод меморандуми” доирасида эришилган келишувларни бажаришни ҳам ўз ичига олади», — деди Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири айни пайтда Манамада бўлиб, Россия ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ўртасидаги стратегик мулоқотнинг тўққизинчи раундида иштирок этмоқда.

Киритилди: 19:52 18.10.2026. Ўқилди: 292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!