Бугун 11 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Лавозимидан бўшатилган Ботир Парпиевнинг жияни ўрнида янги раҳбар иш бошлади

A A A
Лавозимидан бўшатилган Ботир Парпиевнинг жияни ўрнида янги раҳбар иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг собиқ раиси Ботир Парпиев лавозимидан озод этилганидан сўнг, орадан кўп ўтмай унинг Андижон шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган жияни Шуҳрат Парпиев ҳам ишдан кетгани ҳақида хабар берилганди.

"Sof.uz"нинг ёзишича, 4 июнь куни Андижон шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатлари, шаҳардан сайланган вилоят кенгаши депутатлари, вилоят ички ишлар бошқармасининг соҳавий хизматлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳам иштирок этди.

Бобожонов йиғилишда Андижон шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган полковник С.Нишонбоев шаҳар кенгаши фаолларига таништирди.

С.Нишонбоев ўз нутқида унга билдирган юксак ишончга раҳбариятга алоҳида миннатдорлик билдириб, янги лавозимда муносиб хизмат қилиб, келгусида бор куч-ғайратини халқ манфаатлари йўлида сафарбар этишга ваъда берди.

Киритилди: 09:36 05.06.2018. Ўқилди: 1740 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!