Латвия Қуролли кучлари май ойида Россия билан чегара яқинида илк ҳаракатланишга қарши тўсиқларни — "аждарҳо тишлари" деб аталувчи қурилмаларни жойлаштиришни бошлади. Ҳар бир "тиш"нинг вазни қарийб бир ярим тоннани ташкил этади. Ҳарбийларнинг сўзларига кўра, техникалар уларнинг орасидан шунчаки ўтиб кета олмаслиги учун тўсиқлар орасидаги масофа минимал даражада жуда зич қилинган.
2025 йилнинг октябр ойида қабул қилинган ҳаракатланишга қарши инфратузилмани яратиш тўғрисидаги қонун туфайли ҳарбийлар мудофаа тўсиқларини жойлаштириш учун хусусий ҳудудларни мусодара қилиш, давлат фойдасига мажбурий олиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
Россия билан чегара бўйлаб ташкил этилаётган мудофаа чизиғидан мақсад, бу нафақат душманни тийиб туриш, балки уни ҳали чегара ҳудудининг ўзидаёқ йўқ қилишдир.
"Агар ҳақиқатан ҳам бирор нарса юз берса, душманни шу ернинг ўзидаёқ йўқ қилиш имконияти бўлиши керак. Чунки биз Украина мисолида кўриб турибмиз: агар ҳудуд топширилса, кейин уни қайтариб олиш деярли имконсиз бўлади", — дея полковник Андрис Риекстснинг сўзларидан иқтибос келтиради Delfi нашри.