Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ламин Ямалнинг уйига бостириб киришга уринишди

Ламин Ямалнинг уйига бостириб киришга уринишди

Ламин Ямал хавфсизлик хизмати футболчининг уйига киришга қилинган уринишнинг олдини олди. Бу ҳақда La Vanguardia хабар бермоқда.

Ҳодиса ЖЧ-2026 ярим финалидан кейинги тунда содир бўлди. Хавфсизлик ходими кузатув камералари орқали «Барселона» футболчиси уйи ҳудудидаги девордан ошиб ўтаётган ниқобли икки нафар номаълум шахсни пайқаб қолган.

Улар аниқлангач, тезда воқеа жойидан яширинишган. Ямал қўриқчилари воқеа ҳақида полицияга хабар берди ва айни дамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Футболчининг амакиси Абдул оила бу воқеа сабаб хавотирда эмаслигини таъкидлади.

«Биз хавотирланмаяпмиз, чунки бу жуда хавфсиз уй ва ичкарига кириш мутлақо имконсиз», — деди у.

Ўша тунда шу ҳудудда яна иккита хонадон ўғирликка учраган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари бу ҳолатлар ўзаро боғлиқ бўлиши мумкинлигини текширмоқда.

Киритилди: 16:43 15.07.2026. Ўқилди: 970 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!