Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

ЛаЛига. "Реал" йирик ҳисобда енгилди, "Барса" эса аутсайдерга ютқазди

A A A
ЛаЛига. "Реал" йирик ҳисобда енгилди, "Барса" эса аутсайдерга ютқазди

Испания ЛаЛигасининг 6-тури чемпионат пешқадамлари Реал Мадрид ва Барселона жамоалари учун омадсиз якунланди. Аввалига “Қироллик клуби” ЛаЛиганинг янги мавсумдаги илк мағлубиятини меҳмонда Севилядан йирик ҳисобда қабул қилиб олди. Турнинг яна бир учрашувида эса Каталониянинг Барселона клуби мусобақа жадвалида охирги ўринда турган Леганес клуби майдонида ўз тарихида илк маротаба мағлубиятга учради.

Севилья – Реал Мадрид 3-0

Голлар: 1-0 – 17 Андре Силва, 2-0 – 21 Андре Силва, 3-0 – 39 Бен-Йеддер.

Огоҳлантиришлар: Бейл (27), Васкес (34), Кроос (64), Модрич (65), Банега (74), Сарабия (79), Диас (87).

Леганес – Барселона 2-1

Голлар: 0-1 – 12 Коутиньо, 1-1 – 52 Эль-Жар, 2-1 – 53 Оскар Родригес.

Огоҳлантиришлар: Перес (40), Бустинса (49), Умтити (60), Вермален (64), Ньом (88), Эн-Несири (90).

6-турнинг қолган натижалари:

Валенсия – Сельта 1-1

Голлар: 1-0 – 25 Батшуайи, 1-1 – 82 Аспас.

Огоҳлантиришлар: Аспас (45), Мальо (48), Батшуайи (56), Бельтран (75).

Атлетик – Вильярреал 0-3

Голлар: 0-1 – 65 Форнальс, 0-2 – 80 Фунес Мори, 0-3 – 89 Токо-Экамби.

Огоҳлантиришлар: Де Маркос (73), Руис (76).

Атлетико – Уэска 3-0

Голлар: 1-0 – 16 Гризманн, 2-0 – 29 Парти, 3-0 – 33 Коке.

Огоҳлантиришлар: Рубен Семеду (45), Мусто (67).

Реал Сосьедад – Райо Вальекано 2-2

Голлар: 1-0 – 5 Баутиста, 1-1 – 31 Адвинкула, 1-2 – 36, пенальти Трехо, 2-2 – 78 Виллиан Жозе.

Огоҳлантиришлар: Субельдия (15), Адвинкула (61), Какута (62), Морено (77), Мерино (81), Сальдуа (89), Трехо (90).

Эспаньол – Эйбар 1-0

Гол: 1-0 – 68 Эрмосо.

Огоҳлантиришлар: Гарсия (25), Баптистао (60), Жордан (66), Бигас (74).

Шунингдек, бугун 6-турнинг сўнгги учрашувлари бўлиб ўтади:

Вальядолид – Леванте

Алавес – Хетафе

Жирона – Бетис

Мусобақа жадвалида Барселона клуби 13 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Худди шунча очко тўплаган Реал Мадрид эса тўплар нисбатига кўра иккинчи ўринга жойлашган. Кучли учликка Мадриднинг бошқа бир жамоаси Атлетико якун ясаб берган.

Manba: Turon24

Киритилди: 10:50 27.09.2018. Ўқилди: 1670 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!