Бугун 22 ноябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Ла Лигада энг кўп мухлис қайси стадионларда йиғилмоқда?

Ла Лигада энг кўп мухлис қайси стадионларда йиғилмоқда?

Испания Ла Лигасининг 11-туридан кейин жорий мавсумда ўз стадионида энг кўп ва энг кам томошабин тўплаётган клублар номи маълум бўлди.

Томошабинлар ташрифи бўйича “Барселона” етакчилик қилмоқда. Каталониядаги “Камп Ноу” ўйингоҳида ҳар ўйинда ўртача 74 124 мухлис ташриф буюрмоқда. Стадион тўлиши 74 фоизни ташкил қилган.

Иккинчи ўринда Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” қайд этилган. “Реал”нинг уй аренасида ҳар учрашувда ўртача 62 518 томошабин йиғилмоқда. Ўйингоҳ ҳар ўйинда ўртача 73 фоизга тўлмоқда.

Учинчи поғонадан ҳам Мадриддаги стадион – “Ванда Метрополитано” жой олган. “Атлетико”нинг ҳар уй баҳсига ўртача 59 693 томошабин ташриф буюрмоқда. Стадионнинг тўлиш фоизи ҳисобида “Матрасчилар” янги ўйингоҳи энг яхши кўрсаткичга эга – 68 минг сиғимли арена 88 % тўлмоқда.

 Испания Ла Лигасида энг кам томошабин тўплаётган жамоалар сифатида – “Хетафе” (11 771), “Леганес” (10 053), ва “Эйбар” (5849) клублари ареналари қайд этилган.

Киритилди: 18:51 09.11.2019. Ўқилди: 1024 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!