«Реал» ўз майдонида Испания чемпионати 38-тури доирасида «Атлетик»ни мағлуб этди — 4:2.
Мезбонлар сафида голларни Гонсало Гарсия, Жуд Беллингем, Килиан Мбаппе ва Браим Диас киритишди. Дани Карвахаль голли узатмани амалга оширди. Таъкидлаш жоизки, Карвахаль ва Давид Алаба учун бу «қаймоқранглилар» либосидаги сўнгги ўйин бўлди. Ҳимоячилар захирага олинаётганда улар учун хайрлашув йўлаги ташкил этилди.
Меҳмонлар таркибида Горка Гурусета ва Урко Исета ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Реал» 86 очко тўплаб, Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади. «Атлетик» эса 45 очко билан 12-поғонада қолди.