КХДР ўз Конституциясига ўзгартириш киритиб, ундан Жанубий Корея билан бирлашиш ҳақидаги эслатмаларни олиб ташлади — Reuters.
Шимолий Кореянинг янги Конституциясида мамлакат ҳудуди шимолда Хитой Халқ Республикаси ва Россия Федерацияси, жанубда эса Корея Республикаси билан чегарадош деб белгиланган.
Шунга қарамай, ҳужжатда Жанубий Корея “душман давлат” сифатида таърифланган.
Янгиланган Конституцияда Ким Чен Ин КХДР Давлат кенгаши раиси, давлат раҳбари деб аталган. Илгари КХДР раҳбари "олий раҳбар" деб юритилар эди.
Шу билан бирга, Конституцияда Шимолий Корея ядровий қуролга эга давлат сифатида тавсифланган. Ядровий кучларга қўмондонликни шахсан Давлат кенгаши раиси, яъни Ким Чен Ин амалга ошириши қайд этилган.