Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

КХДР Россияга яна 10 минг нафар ҳарбий юборадими?

КХДР Россияга яна 10 минг нафар ҳарбий юборадими?

Зеленский: КХДР Россияга яна 10 минг нафар ҳарбий юборишга тайёргарлик кўрмоқда.

Шимолий Корея ҳукумати Россияга тахминан 10 минг нафар ҳарбийни юборишга тайёргарлик кўрмоқда. Улардан 8 мингдан ортиқ аскар аллақачон Россия ҳудудида эканини Украина президенти Владимир Зеленский Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси ҳисоботидаги «янги маълумотлар»га таяниб маълум қилди.

Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия ҳукумати Украинага қарши урушда иштирок этиш учун хорижликларни ёллашни «кўпайтиришни режалаштирмоқда».

«Россия ўз армиясига одамларни жалб қилаётган мамлакатлар ҳукуматлари бунга қарши чора кўриши муҳим. Биз ҳар бир ҳукуматни хабардор қиламиз», — деди президент.

Жанубий Корея разведкаси баҳоларига кўра, Шимолий Корея Россияни урушда қўллаб-қувватлаш учун аллақачон тахминан 15 минг нафар ҳарбий юборган. Тахминларга кўра, Пхеньян бунинг эвазига Москвадан пул, ҳарбий технологиялар ва хавфсизлик кафолатларини олмоқда.

Киритилди: 19:01 29.09.2026. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!