Кўз шифокори Aндрей Сорокин ўз блогида кўриш қобилиятини яхшилаш учун рационга киритилиши керак бўлган фойдали маҳсулотларни санаб ўтди:
Исмалоқнинг муҳим устунлиги - унда антиоксидант лютеиннинг мавжудлигидир. Ушбу модда кўзларни қуёш нурининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади. Шунингдек, исмалоқ таркибида фолий кислотаси, бета-каротин, C, К витаминлари, Б гуруҳи витаминлари, магний ва калий ҳам мавжуд.
Черника антиоксидантлар, A, C витаминлари ва рухга бой, улар ёруғлик паст шароитларда кўришни мослаштиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, резаворда катаракт ривожланишига тўсқинлик қилувчи Е витамини мавжуд.
Тухум сариғи икки антиоксидант- лютеин ва зеаксантинларнинг ажойиб манбаси. Иккала пигмент ҳам кўзларни озиқлантиришга ёрдам беради, шунингдек, тўр пардасини шикастланишдан ҳимоя қилади. Бундан ташқари, тухумда A, Б2, Б5, Б12 ва Е витаминлари, шунингдек фолий кислотаси, селен, калций, темир, калий, рух, магний, тўлиқ протеинлар мавжуд.
Зайтун мойи таркибида фойдали тўйинмаган ёғ кислоталарга қўшимча равишда A ва Е витаминлари мавжуд. Биринчиси кўришни яхшилайди, иккинчиси кўзларга фойдали таъсир кўрсатади. Оз миқдордаги зайтун мойини истеъмол қилиш айниқса ретинал касалликларга чалинган инсонлар учун тавсия этилади.
Ёғли балиқ, айиқса лосось, тунец, скумбрия каби балиқлар кўз тўр пардаси учун зарур бўлган тўйинмаган омега-3 ёғ кислоталарининг ажойиб манбаидир. Омега-3 етишмаслиги қуруқ кўз синдромини келтириб чиқариши мумкин. Aгар сиз балиқни ёқтирмасангиз, ёғ кислоталарини зиғир ёки зайтун мойларидан топишингиз мумкин.
Бодом таркибида Е витамини кўп миқдорда. Бу тўр пардаси емирилишининг олдини олади.
Помидор С витамини ва ликопен манбаи ҳисобланиб, кексаларда кўриш қобилияти пасайишини тўхтатади. Янги помидорларни зайтун мойи билан бирга истеъмол қилиш кўз учун жуда фойдали.
Сабзи бета-каротинга энг бой сабзавотлардан. Унинг таркибидаги A витамини алоҳида эътиборга лойиқ: у тўр пардаси дегенерацияси хавфини 50 фоизга камайтиради ва кўзларни намлайдиган модда ишлаб чиқаришни кўпайтиради.
Брокколи кўз яхши кўриши учун зарур бўлган барча нарсаларга - лютеин, зеаксантин, Б2, C витаминларига, шунингдек кучли антиоксидант-сулффорафанга бой. Ушбу моддалар кўриш қобилиятини ёшга боғлиқ касалликлардан ҳимоя қилади.