Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Кўриш ўткирлигини текшириш жадвалини ким ихтиро қилган?

Кўриш ўткирлигини текшириш жадвалини ким ихтиро қилган?

Кўриш ўткирлиги махсус жадваллар асосида аниқланади. Улар турли катталикдаги белгилардан иборат — бу ҳарфлар, ёнлари узилган ҳалқалар (Ландольт ҳалқаси) ёки расмлар (болалар учун) бўлиши мумкин. Илк бор бундай жадвални 1862 йили голландиялик офтальмолог Г.Снеллен ўйлаб топган. У ҳозиргача хорижда ишлатилади.
Бугунги кунда офтальмологлар хонасида осиғлиқ турадиган жадвал эса 1923 йилда яратилган. У машҳур рус врач-офтальмологи Сергей Селиванович Головин шогирди доктор Дмитрий Александрович Сивцев томонидан ишлаб чиқилган. Жадвалда рус алифбосининг атиги 7 та ҳарфи ишлатилади: Ш, Б, М, Н, К, Ы, И. Бу ҳарфлар тасодифан танланмаган. Уларни эслаб қолиш қийин. Ҳарфларнинг жойлашуви ёдланмайди, уларни кўриш керак.
Кўриш қобилиятини текшириш асосан мутахассис кузатувида амалга оширилади. Жадвал кўздан 5 метр масофада жойлашган бўлиши шарт. Белгиларни аниқлашга 2-3 сония ажратилади.

Киритилди: 14:44 18.10.2021. Ўқилди: 4307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!