Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Курдистондаги ресторанда туркиялик дипломатни отиб кетишди

Курдистондаги ресторанда туркиялик дипломатни отиб кетишди

Ироқнинг Арбил шаҳрида туркиялик дипломатлар ҳужумга учради. Бу ҳақда Туркиянинг Daily Sabah нашри ёзмоқда. Манбада айтилишича, Туркиянинг Арбилдаги консуллигида ишловчи уч нафар дипломат «Huqqabaz» ресторанида овқатланаётган вақтда ҳужумга учрашган.

Номаълум қуролланган шахс ресторан ойнасидан дипломатларга қарата ўқ узган ва улардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган, яна икки дипломат жароҳатланган. Консуллик раҳбари Ҳоқон Карача воқеа жойида бўлмаган. Воқеа Ироқ Курдистони деб юритиладиган Арбилнинг энг тинч ҳудудида содир бўлгани айтилмоқда.

Daily Sabah'нинг ёзишича, «Huqqabaz» туркиялик тадбиркорларга тегишли ресторан ҳисобланади ва консуллик вакиллари у ерга кўп боришади. «Huqqabaz» Ироқда яна иккита ресторан очишга тайёрланаётгани ҳам маълум. Яқин Шарқда машҳур ҳисобланган бу ресторанлар тизими БАА, Уммон ва Қатарда ҳам ўз шохобчаларига эга.

Киритилди: 20:00 17.07.2019. Ўқилди: 1232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!