Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Кураш АИМСга аъзолик жараёнларини бошлайди

Кураш АИМСга аъзолик жараёнларини бошлайди

5 март куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида ИКА президенти жаноб Фарман ва AIMS президенти жаноб Стефан Фокс ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ИКАнинг келаси апрель ойида Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги Sport Accord конвенцияларида кўргазма иштирокчиси сифатида иштирок этиши ҳамда ИКАнинг AIMS'нинг расмий аъзо бўлиши учун аризасини муҳокама қилинди.

Учрашув давомида расмий аъзоликка қабул қилиниш бўйича зарур бўлган барча техник жиҳатлар ва талаблар муҳокама қилинди. Курашнинг АИМСга расман ариза бериш учун керакли маълумотлар ва ҳисоботларни тўплашни жараёнлари бошланганлиги маълум қилинди.

Жаноб Фокс ИКАнинг АИМСга қўшилиш ташаббусини олқишлади ва у аризани қўллаб-қувватлаш борасидаги жараёнларга ўз ёрдамини аямаслигини эълон қилди.

Маълумот учун: AIMS — Мустақил тан олинган спорт аъзолари иттифоқидир. У 2009 йилда GAISF аъзолари томонидан ташкил этилган ва GAISF'да тўртинчи гуруҳдир. AIMSэнинг мақсади ҳар бир алоҳида спорт турини мустаҳкамлаш, тажрибани бирлаштириш, билим алмашиш ва Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) билан яқин ҳамкорликни давом эттиришдан иборат бўлиб, индивидуал спорт тури ХОҚ томонидан расмий тан олинишига эришади. Айни пайтда АИМС 21 та халқаро спорт федерациясига тўлиқ аъзо сифатида киради.

Киритилди: 10:55 06.03.2024. Ўқилди: 860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!