Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Кўп эснаш қайси касалликдан дарак беради?

Кўп эснаш қайси касалликдан дарак беради?

Эснаш миядаги бир қанча жараёнлар сабаб содир бўлади. Кўпинча, мияга кислород етишмаганда, чарчоқ ва уйқу келган вақтда эснаш ҳолати кузатилади. Аммо булар эснашнинг ягона сабаблари эмас экан. Қуйида бошқа сабабларга тўхталамиз.

* Симпатия

Ёнгинангизда эснаб ўтирган ёқимтой инсон сизни ҳам эснашга мажбур қилади. Психологларнинг фикрича, бу ҳолатдаги эснаш инсонлар ўртасидаги эмоционал ва социал алоқани мустаҳкамлашга ёрдам беради. Қариндошлар ва дўстлар даврасида эснаш ниҳоятда юқумли. Қизиғи, инсон ўзига нотаниш ёки ёқимсиз инсонлар даврасида-камдан кам ҳолатларда эснар экан.

* Бош мия “исиб кетди”

Инсон эснаган вақтида танага ҳаво оқими кириши ортади ва бу мияга ўзини совутишига ёрдам беради. Одамлар баҳор ва ёзда қиш фаслига қараганда камроқ эснайди. Бу ҳолат тоза ҳавода сайр қилишларнинг кўплиги билан боғлиқ. Совуқда афсуски, бундай сайрлар камаяди ва шунга мос равишда эснашлар сони ҳам кўпаяди.

* Энергия керак

Эснаш мияни совутади ва энергия билан бойитади. Шу сабаб, инсон кечқурун кўп эснашга тушади. Бу ҳолатда бош мия янада яхшироқ ишлаши учун қаердандир энергия топишга уринади.

* Катта бош

“Biology Letters” номли илмий журналда эснаш ва бош мия ҳажми ўртасида боғлиқлик борлиги ҳақида айтилган. Ҳайвонларда тажриба ўтказиб кўрилган ва унда ҳайвон бош мияси қанча катта бўлса, у шунча оғзини катта очиб эснаши маълум бўлди.

* Саломатлик билан боғлиқ муаммо

Олимлар эснаш юрак қон-томир билан боғлиқ касалликлардан дарак бериши мумкинлигини айтмоқда.  Юракдаги хуружларни бош миядан қорин бўшлиғигача келувчи нервлар қўзғатади. Бу эса меъёрдан ортиқ эснашга сабаб бўлади.

Тутқаноқ, тарқоқ склерозда инсон бесабаб кўп эснайди.

Шу сабаб, кўп эснаб юборганингизни пайқасангиз, албатта, шифокор кўригидан ўтиб қўйинг.

Киритилди: 12:00 03.11.2019. Ўқилди: 23052 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!