“National Institutes of Health” физиологларнинг фикрича, инсон суткасига бир марта эмас, балки энг ками икки марта ухлаши керак. Уларнинг исботлашича, куннинг ўртасидаги қисқа уйқу иш унумини оширади ва фикрни жамланишини таъминлайди.
Масалан. Кўрув реакцияси тезлиги (яъни компьютер экранида нима ёзилганини англаш вақти) эрталаб – 10 миллисекундни, кечга бориб эса – 40 миллисекундни ташкил этади. Агар текширилувчи кундузи мизғиб олган бўлса, информацияни қабул қилиш кечки пайт ҳам эрталабгидек сақланади.
Кундузи ухлашнинг фойдасини яна бир факт билан тасдиқлаш мумкин. Яъни одамнинг тана ҳарорати кун давомида бир хилда эмас: соат 3-5 ва 13-15 оралиқларида энг минимал бўлади. Айнан шу вақтларда одамда ухлашга бўлган хоҳиш ортади.