Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Кун кулгиси!.. (25-қисм)

Кун кулгиси!.. (25-қисм)

— Эшитдингми Тошматга нима бўлганини?

— Нима бўлди?

— Кечаси кетаётса, орқадан кимлардир келиб бошига болта билан урибди.

— Хўш, кейин-чи?

— Нима кейин? Тошмат ўлибди.

— Йўғ-э!

— Ҳа, болтага заҳар суртилган экан.

 

***

— Дадажон, 500 сўм беринг, — сўради ўғил.

— Менга эса минг сўм керак, — суҳбатга аралашди қиз.

— Менга 2000 ча пул етади, — деди хотини.

— Бугун сизларга нима бўлди ўзи? — ажабланди эркак.

— Ие, унутиб қўйдингизми, бугун туғилган кунингиз-ку!

 

***

ДАН ходими меҳмонда ўтириб йиғилганларга деди:

— Ишонасизларми, мен болалигимда қароқчи бўлишни орзу қилгандим!

Шунда ўтирганлардан бири унга жавоб қайтарди:

— Омадингиз бор экан. Чунки, болаликдаги орзулар ҳар доим ҳам ушалавермайди.

 

***

Бойвачча квартира сотиб олаётиб сўради:

— Бу уйда овоз масаласи қандай эшитилади? Шовқин безовта қилмайдими?

— Нималар деяпсиз? Илгари шу уйда яшаган одамни отиб кетишганди. Ҳеч ким эшитгани йўқ.

Киритилди: 12:00 30.10.2020. Ўқилди: 2679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!