Ҳар бир мамлакатда ўзига хос гўзаллик тушунчаси мавжуд. Узоқ вақт давомида Хитойда кичик "лотус" оёқлар аёл гўзаллигининг тимсоли ҳисобланган. Европаликлар учун бундай оёқ даҳшатдан бошқа нарсани англатмаган.
Оёқларни бу ҳолатга келтириш жараёни тахминан беш ёшда бошланган. Оналар болаларининг оёқларига тор матоларни қаттиқ ўраб чиқишган. Кейинги беш йил давомида қизалоқлар ушбу матоларни олиб ташламай кечаю кундуз тақиб юришган. Бола ўсиб улғайгани сайин, оёқлар шакли аста-секин ўзгарган. Шу билан бирга, қизалоқлар даҳшатли жисмоний оғриқларга дош беришга мажбур бўлишган. Ушбу “урф-одат” ўн аср давом этганва фақат ХХ асрдагина йўқ бўлиб кетган.