Самарқанд шаҳрининг Почта кўчасида ўрнатилган “Қишлоққурилишбанк” АТБга тегишли банкомат бир неча кундирки, мижозларга хизмат кўрсатмаяпти. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
Фойдаланувчиларнинг сўзларига кўра, бундай ҳол тез-тез такрорланиб тураркан. Савол туғилади: банкомат нима мақсадда ўрнатилган? Ҳафтада бир кун хизмат кўрсатиб, қолган вақт кўргазма вазифасини ўтайдими ё?