Кумушнинг жаҳон бозоридаги нархлари 36 фоизга пасайди, бу тарихий антирекорд. Олтин нархи эса 12 фоиз йўқотди, сўнгги 40 йилдан ортиқ вақт ичидаги энг катта пасайиш — Deutsche Welle.
Қимматбаҳо металлар бозоридаги кескин қулаш 30 январ куни юз берди. Сўнгги пайтларда олтин ва кумуш нархлари геосиёсий беқарорлик, урушлар ҳамда АҚШ Федерал захира тизимининг (ФЗТ) янги раҳбарияти атрофидаги ноаниқликлар фонида ўсиб келаётган эди. Инвесторлар ва марказий банклар олтинни ҳимоя актив сифатида сотиб олишаётган эди.
30 январ куни Доналд Трамп Федерал захира тизими раҳбари лавозимига Кевин Уоршни номзод сифатида илгари сурди. Бозорлар буни олдиндан башорат қилинадиган монетар сиёсат белгиси сифатида қабул қилди ва бу қимматбаҳо металларга бўлган талабни пасайтирди. Олтин унцияси нархи психологик муҳим бўлган 5000 доллар даражасидан пастга тушди. Нархнинг 12 фоизга пасайиши 1980-йиллар бошидан бери кузатилган энг йирик кунлик қулаш бўлди. Кумуш эса 36 фоизга арзонлашиб, тарихдаги энг катта кунлик пасайиш билан мутлақ антирекордни қайд этди.