Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Кумамото префектурасида сув тошқини туфайли деярли беш минг уй чироқсиз қолди

Кумамото префектурасида сув тошқини туфайли деярли беш минг уй чироқсиз қолди

Японияда аҳоли тошқиндан зарар кўрган ҳудудлардан эвакуация қилинмоқда.

Қутқарув операциялари мамлакат шарқида ҳам давом этмоқда.

Кумамото префектурасида 26 киши ҳалок бўлган, 15 кишининг аҳволи оғир, 11 киши бедарак йўқолган.

Қайд этилишича, Кумамото шаҳри, Фукуока ва Кагосима префектураларидаги 47,5 минг киши эвакуация қилинган.

Хиросима, Нагасаки ва Айти префектураларида қарийб 290 минг киши сув тошқини ва кўчкилар хавфи туфайли уйларини вақтинча тарк этиш бўйича тавсиялар олган.

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Киритилди: 21:24 06.07.2020. Ўқилди: 1565 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!