Тиббиёт ходимларининг фикрича, Буюк Британияда ҳозирги кунга келиб кўплаб аёллар кўкрак бези саратони касаллигидан азият чекмоқда. Агар аҳвол шундай давом этадиган бўлса, 2022 йилга келиб қурбон бўлаётганлар сони бундан ҳам ошиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Англиянинг Миллий соғлиқни сақлаш хизмати томонидан ажратилаётган маблағлар касалликни бартараф этиш учун етарли бўлмаяпти, дейилади “Кўкрак бези саратони” хайрия ташкилотининг берган ҳисоботида.
Шунингдек “Ҳукумат минглаб инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳозирданоқ ҳаракат қилиши керак. Сарфланаётган маблағларни оқилона йўналтириш ва Миллий соғлиқни сақлаш хизмати ҳудудлар орасида яхши ва ёмон турмуш шароитларини ўрганиш ва уларни яхшилаш орқали вазитни ўнглаши керак”, дейилади ҳисоботда.
“Кўкрак бези саратони билан касалланганларнинг ўлим ҳоллари кўпайиб бормоқда, лекин уни тўхтатиш учун ҳали кеч эмас”, дейди хайрия жамғармаси раҳбари Баронесса Делёр Морган. “Аммо бу жуда катта маблағ талаб этади”.
Саратон туфайли Британияда ҳар йили 11,000 дан ортиқ оила парчаланиб кетмоқда.
Кўкрак бези саратони билан боғлиқ ўлимлар 1989 йилдан буён давом этмоқда ва бугунги кунда ушбу касаллик туфайли ҳар йили 11,5 минг киши ҳаётдан кўз юммоқда, деярли 55 мингга яқин аёлга яна шундай ташхис қўйилган.
Англиянинг Миллий соғлиқни сақлаш хизматининг 2018 йил июнь ойида берган маълумотларига кўра, ҳар 100 минг кишидан 48 таси кўкрак бези саратонидан ҳалок бўлган.
Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармасидан ушбу ҳолат учун изоҳ беришлари талаб этилмоқда.
Manba: uza.uz