Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Кўчмас мулк хатланиши оқибатида, қарздорлик бартараф этилди

Кўчмас мулк хатланиши оқибатида, қарздорлик бартараф этилди

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг ҳужжатига асосан қарздор “Ch.G.S.B.” МЧЖдан ундирувчи банк фойдасига 391 млн. 682 минг сўм қарздорликни ундириш ҳамда ундирувни гаровга қўйилган нотурар бинога қаратиш белгиланган.

Қонун талабларига мувофиқ, қарздорга қарзни ихтиёрий равишда қоплаш учун муддат берилган. Бироқ белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмагани сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Гаров мулки сифатида қайд этилган нотурар бино, белгиланган тартибда аукцион савдосига чиқарилиб, сотилган ва сотувдан тушган пул маблағларидан 391 млн. 682 минг сўм миқдоридаги қарз тўлиқ ундирилиб, маблағ ундирувчи фойдасига ўтказилди.

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Киритилди: Бугун 09:01. Ўқилди: 210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!