АҚШнинг Небраска, Айова ва Техас штатларида кучли торнадолар давом этмоқда, камида уч киши жароҳат олди.
Бу ҳақда CNN хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, торнадолар жума куни бошланган ва АҚШнинг марказий қисмида ёғингарчилик кучайиши фонида рўй бермоқда.
“Жума куни Небраска ва Айова штатининг шарқий қисмлари бўйлаб ҳалокатли торнадолар ўтиб, камида уч кишини жароҳатлади”, — дейилади телеканал хабарида.