Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Кучли шамол шаршарани орқасига оқишга мажбур қилди (видео)

Кучли шамол шаршарани орқасига оқишга мажбур қилди (видео)

Англиянинг шимолидаги Йоркшир-Дейлс миллий боғида “Хелена” пўртанаси шаршарани орқасига оқишга мажбур қилди.  

Ушбу антиқа ҳодисани видеога муҳрлашга муваффақ бўлинган. Бу вақтда шамол кучи 129 км/соатга етган. Шамол таъсири остида сув юқорига қараб оқа бошлаган, бунинг натижасида шаршара ёнида камалак пайдо бўлган.Англия, Ирландия ва Шотландияни “Хелена”дан ташқари, “Али” пўртанаси ҳам қамраб олди. Табиий офат оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, яна бир неча киши жароҳатлар билан шифохонага тушган. Бу пўртана ортидан Буюк Британияга “Брона” циклони яқинлашмоқда. Таъкидланишича, ёмон об-ҳаво 24 сентябргача сақланиб қолади.

Manba: kun.uz 

Киритилди: 07:30 22.09.2018. Ўқилди: 1315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!