Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Куба АҚШ ҳужуми бўлса, ўзини ҳимоя қилишини билдирди

Куба АҚШ ҳужуми бўлса, ўзини ҳимоя қилишини билдирди

Куба Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатга қарши эҳтимолий АҚШ ҳужуми бўлган тақдирда, Гавана ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланишини маълум қилди.

«Агар Кубага ҳужум қилинса, у қонуний мудофаа ҳуқуқини ишга солади», — дейилади вазирлик баёнотида.

Баёнот Куба ташқи ишлар вазири ўринбосари Карлос де Коссионинг сўзларидан кейин эълон қилинди. У Вашингтонни Кубага қарши ҳарбий босимни оқлашга уринишда айблади.

Дипломатнинг таъкидлашича, АҚШ томонидан айтилган айбловлар тобора ишончсиз тус олмоқда. У, шунингдек, Куба ҳужум остидаги давлат сифатида фақат ўзини ҳимоя қилиш тамойили асосида ҳаракат қилишини айтди.

Киритилди: 22:34 17.05.2026. Ўқилди: 245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!