Бугун 9 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Криптобозордаги инқироз: Трамп оиласи бизнесига қандай зарба берди?

Криптобозордаги инқироз: Трамп оиласи бизнесига қандай зарба берди?

Криптобозордаги инқироз Доналд Трамп оиласи бизнесига зарба берди — Bild.

Криптовалюта бозоридаги кескин пасайиш АҚШ президенти Доналд Трамп оиласининг бизнесига ҳам таъсир кўрсатди. Унинг ўғиллари Эрик Трамп ва кичик Доналд Трамп билан боғлиқ лойиҳалар рақамли активлар бозоридаги кескин қулаш фонида зарар кўрмоқда.

Маълумотларга кўра, биткоин курси 70 минг доллардан пастга тушиб, 6 феврал куни эса қисқа вақтга 60 минг доллар атрофида савдо қилинди. Бу ўтган йил октябр ойида қайд этилган тарихий максимумга нисбатан қарийб 45 фоизга пасайишни англатади. Таҳлилчиларнинг баҳолашича, 29 январдан буён криптобозордан тахминан 470 миллиард долларлик активлар “йўқолиб кетган”.

Энг катта зарарни World Liberty Financial компанияси кўрди. Ушбу компанияни Доналд Трампнинг ўғиллари АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткоффнинг ўғли Зак Уиткофф билан биргаликда бошқаради. Доналд Трампнинг ўзи ҳам ушбу компанияда улушга эга экани айтилади.

World Liberty Financial даромадининг 75 фоизини WLFI токенини сотишдан олади. Ўтган йил охирига келиб, токен савдоси компанияга тахминан 1 миллиард доллар даромад келтирган. Йил бошидан буён токен нархи қарийб 31 фоизга арзонлаган, компания балансида қолаётган қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ токенлар қиймати эса тез суръатларда камаймоқда.

Киритилди: Бугун 17:11. Ўқилди: 391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!