Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Кремль Парижда ҳибсга олинган Россия фуқароси ҳақида маълумот йўқлигини билдирди

Кремль Парижда ҳибсга олинган Россия фуқароси ҳақида маълумот йўқлигини билдирди

Кремлда ҳозирча Парижда Олимпиада вақтида "беқарорлаштириш" чораларини кўришга уринишда гумон қилинган россияликнинг ҳибсга олингани ҳақида тўлиқ маълумот йўқ, деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков. Франция матбуотига кўра, эркак ҳозир тергов изоляторида.

"Бизда ҳеч қандай маълумот йўқ, биз ОАВ хабарларини кўрдик, бу иш бўйича жуда қизиқ маълумот. Назарий жиҳатдан, бизнинг элчихонамиз хабардор бўлиши керак. Умид қиламанки, маълумотлар уларга тақдим этилади", — деди Дмитрий Песков матбуот анжуманида чоғида.

Парижда россияликнинг Олимпиада пайтида “беқарорлаштирувчи” воқеаларни тайёрлашда ва жосусликда гумон қилиниб ҳибсга олингани 24 июль куни маълум бўлди. Le Monde нашрининг ёзишича, айбланувчи 40 ёшли Кирилл Грязнов. Европа разведка идоралари уни май ойидан буён кузатмоқда. 23 июль куни бу шахсга нисбатан "Францияда нафрат уйғотиш мақсадида хорижий давлатга разведка маълумотларини узатиш" айби қўйилган.

Киритилди: 22:02 26.07.2024. Ўқилди: 589 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!