Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Коста-Рика қочоқларга тўлди

A A A
Коста-Рика қочоқларга тўлди

Коста Риканинг Сан-Хосе шаҳри кўчалари Никарагулик қочоқларга тўлиб бормоқда, деб хабар берди ТАСС нашри.

 

Улар ўз мамлакатларида президент Даниел Ортегага қарши ўтказилган норозилик намойишидан сўнг, келиб чиққан тартибсизликдан кейин қўшни Коста- Рико чегараларидан ноқонуний тарзда ўтишган. Ҳозирда кўчаларда ўз оилалари билан кун кечираётган муҳожирлар сони 300 нафардан ошди.

Қочоқлар оқимининг кириб келиши эса давом этмоқда. Коста-Рика ҳукумати бунга қарши чоралар кўрганича йўқ.Эслатиб ўтамиз, Никарагуада бўлиб ўтган норозилик намойишлари ва унинг ортидан келиб чиққан зўравонликлар оқибатида юзлаб инсонлар ҳалок бўлган.

Manba: darakchi.uz

Киритилди: 21:20 23.09.2018. Ўқилди: 1383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар