Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Космик “оқ олтин”: хитойликлар Ойда чигит ундиришди

Космик “оқ олтин”: хитойликлар Ойда чигит ундиришди

Хитойнинг Чанъэ-4 космик қурилмасида Ойга олиб чиқилган пахта уруғлари (чигитлар) ниш уриб чиқди, деб хабар қилди China Xinhua News.

Эслатиб ўтамиз, хитойликлар Ойнинг орт қисмига Чанъэ-4 космик қурилмасини муваффақиятли қўндирган эди. Ушбу қурилмада картошка, карам экинлари уруғлари олиб чиқилганди.

Биринчи бўлиб пахта уруғлари (чигитлар) ниш уриб чиқди. Бу Ой сиртида илк маротаба амалга оширилган биологик синовлар муваффақиятли ўтганлиги ҳақида тадқиқот раҳбари профессор Лю Ханьлун маълум қилди.

Ушбу қурилма ойда атроф-муҳит ва турпоқни ўрганади. Бундан ташқари, у бир қатор паст-частотали радио астрономик кузатувларини ўтказади.

Киритилди: 17:26 15.01.2019. Ўқилди: 2025 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!