Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавируснинг янги “АY.4.2” штамми жуда хавфли(ми)?

Коронавируснинг янги “АY.4.2” штамми жуда хавфли(ми)?

Коронавируснинг янги “АY.4.2” штамми аҳолиси 1 миллиарддан ортиқ бўлган Ҳиндистонда аниқланиб, ҳозирча 17 нафар бемор рўйхатга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат АТАБЕКОВнинг маълум қилишича, COVID-19нинг қўзғатувчиси бўлган SARS-CoV-2 вируси вақт ўтиши билан янгиланиб, атроф-муҳитга мослашиб бормоқда. Унинг янги штаммлари SARS-CoV-2нинг мутацияга учраши оқибатида пайдо бўлади. Яъни вирус ўзини сақлаб қолиш учун қайта-қайта янгиланишга уриняпти.

Баъзи тадқиқотчилар SARS-CoV-2нинг 5000 тадан 7000 тагача бўлган мутацияга учраган шакли борлигини даъво қилишади.
Орамизда “менга вирус юқмайди”, “мен ўтган йили касалланганман”, "энди касал бўлмайман", деб юрганлар янги, кучли, одам организмига мослашган штаммларга йўлиқиши эҳтимоли бор.

Вирус мутацияга учраган тақдирда ҳам, вакцинанинг ҳимояловчи хусусияти сақланиб қолади.

Киритилди: 01:54 30.10.2021. Ўқилди: 3413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!