Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Коронавируснинг инкубация даври 14 кундан ошиши мумкинлиги аниқланди

Коронавируснинг инкубация даври 14 кундан ошиши мумкинлиги аниқланди

Америкалик тадқиқотчилар 1 фоиз ҳолатда коронавируснинг инкубация даври 14 кундан ошиши мумкинлиги аниқлашди.

University of  Massachusetts ва Johns Hopkins Bloomberg School of Public Health тадқиқотчилари ҳамкорлигида COVID-19 коронавирусининг инкубация даври бўйича изланиш ўтказилди.

Унинг натижаларига кўра, синовларда иштирок этган беморларнинг 97 фоизида коронавируснинг инкубация даври давомийлиги ўртача 11,5 кунни ташкил қилган. Уларда касаллик аломатлари 8,2 – 15,6 кунда намоён бўлган.

Тадқиқотчилар 181 одамни коронавирусни юқтириб олишидан бошлаб, то дастлабки аломатлар пайдо бўлгунга қадар кузатиб, қаттиқ назорат қилишган. Натижалар 10 минг одамдан 101 нафарида касалик аломатлари карантин даври тугагандан кейин ҳам пайдо бўлиши мумкинлиги кўрсатмоқда. Бу кўрсаткич умумий ҳисобда 1 фоизни ташкил қилади.

Тадқиқотчилар фикрига кўра, бу кўрсаткичлар вақтинча карантинга олиш даврининг узунлиги масаласини қайта кўриб чиқиш ҳақида ўйлашга асос бўла олади.

Киритилди: 20:15 01.04.2020. Ўқилди: 2844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!